"Бу голни уришимни 100 фоиз билардим", - Радион Янгиров

Медиа жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг биринчи турида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган "ФК Анвонтед" Саудия Арабистонини иродали тарзда мағлуб этди.

Ўйинда дастлаб араблар ҳисобни очган бўлса, Радион Янгиров ажойиб голи билан имкониятларни тенглаштириб қўйди. "Sports.uz" эса ундан ўйин, гол ва мухлислар ҳақидаги фикрларини сўради. Қуйида Янгиров билан бўлиб ўтган интервьюни ўқишингиз мумкин. 

- Жаҳон чемпионатида илк бора иштирок этмоқдасизлар, илк таассуротлар қанақа бўлди?

"Бундай турнирда қатнашиш орзу эди, туйғу мисли кўрилмаган, бу муҳитни ҳамма ҳис қилиши керак эди", - дея интервьюни бошлади Радион. Шундан кейин журналистимиз ундан нимага дарвозабон сифатида майдонга тушганини сўради. 

"Буларнинг барчаси турнир олдидан режалаштирилган эди ва мен дарвозада туришимни тушундим. Кўриб турганингиздек, режа амалга ошди".

- Гол уришингиздан 5 секунд олдинги ҳолатингизни тасвирлаб бера оласизми, умуман голингиз ҳақида гапириб берсангиз.

"Бу голни уришимга 100 фоиз ишонгандим. Зарба кучли эди ва тўп бурчакка қараб йўл олди, бу эса дарвозабонга қийинчилик туғдирди".

- Голингиздан кейин жамоа уйғонди ва ўйинга қайтди. Учрашув олдидан мана шундан муҳим голни ураман деб ўйлаганмидингиз?

"Ўйиндан олдин мураббий билан гаплашдик, у менга гол уришимни айтди ва бу ўтказиб юборилган голдан 18 дақиқа ўтиб содир бўлди. 1-бўлим олдидан ҳисобни тенглаштиришимизни аниқ билардим. Жамоага гол керак эди, мен буни уддаладим".

- Кейинги ўйин АҚШга қарши, нима деб ўйлайсиз, улар Саудиядан кучлими ёки кучсиз?

"Тўғрисини айтсам, бу турнирда кучсиз жамоалар йўқ, ҳар бир ўйин қийин бўлади".

Якунда Янгиров жамоа мухлисларидан хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди. 

"Шундай дамларда биз билан бирга эканлигингиздан жуда хурсандман, бу биз учун жуда ёқимли, бирга тарих ёзяпмиз. Айтганимдек ва айтаман узр дунё"

"ФК Анвонтед" кейинги турда АҚШга қарши майдонга тушади. Агарда жамоа ғалаба қозонса, плей-офф масаласини ҳал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!