Бу ҳам зўр вариант экан. “Барса” Ла Лигадан ҳимоячи топди
“Барселона” спорт директори Деку “Реал Сосьедад” марказий ҳимоячиси Хон Мартиннинг агенти билан учрашув ўтказди. 20 ёшли футболчининг шартномасида 50 миллион евро товон пули белгиланган бўлиб, бу сумма “Интер”дан Алессандро Бастонини харид қилиш учун талаб қилинадиган маблағдан кам.
Манбага кўра, миланликлар футболчиси ҳали ҳам “Барселона”нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда ва клуб Бастони бўйича музокараларда илгарилаган. Шу билан бирга, каталонияликлар муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда, Мартин шулардан бири ҳисобланади.
Таъкидланишича, Деку ва агент ўртасидаги музокаралар норасмий характерга эга бўлиб, бу “Барселона” тез орада расмий таклиф қилади, дегани эмас.
Жорий мавсумда Мартин барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. Унинг клуб билан шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврога тенг

Фикрлар