Бу ҳодиса юз беришига ҳеч қанақасига ишонмасдим! ПСЖ иштирокидаги ўртоқлик ўйинида таъсирли воқеа содир бўлди ёхуд дўстлашаётган душманлар

Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Жамоадошлар ва дўстлар бир куни азалий рақибга айланади ёки бунинг акси. Бир неча йил олдин Серхио Рамос ҳамда Лионель Месси бир жамоа шарафини ҳимоя қилади ва "Барселона" афсонаси ўзи ишлаган пенальтини "Реал" афсонасига беради, деб ўйлармидингиз? 

Аввалроқ, яъни мазкур ҳолат кузатилмасидан анча йиллар олдин шу гапни айтганингизда, ҳамма куларди, назаримда. 

Месси ҳамда Рамос "Кевийи Руан" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ўйиннинг 33-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Лионель Месси пенальти ишлади. Унинг Неймарга ёки Суаресга пенальтини тепиш имконияти берганини "Барселона"да бир неча бор гувоҳи бўлганмиз ва буни уларга бўлган ҳурмат ва дўстона муносабат, деб атасак бўлади. Бироқ Рамос! Ўзи ҳамон бу жамоада ким ушбу вазифани бажариши номаълум. Баъзан Неймар ва Мбаппе, айрим паллаларда эса, янги келиб қўшилган аргентиналик юлдуз ушбу ишни ўз зиммасига олади. Бироқ кечаги ўйинда Килиан ва Неймар ўйнамади. Шундай бўлган тақдирда, 11 метрли зарба 35 ёшли феноменга тегишли бўлиши лозим эди. Аммо у пенальтини Рамосга берди. Мана буни кескин бурилиш десак бўлади. Уларнинг ҳатто бир жамоада бўлиши қийин масала дейдиганлар, бу ҳолатга қандай қарашар экан? Ҳамон ўта принципиал мухлисларчи? Қаранг, ўша икки душманлар энди жамоадош ва бир-бирларини пенальти билан сийламоқда. 

lionel-messi-and-sergio-ramos_0

Ўртоқлик ўйинида Париж клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. Гарчи, терма жамоа билан бўлган ўйинчиларга таътил бироз кўпроқ бўлган бўлса-да, Лео ПСЖ машғулотларига анча эрта қайтди. Ҳақиқий профессионал. Шундай эмасми? Келинг, яна юқоридаги мавзуга тўхталамиз ва бу борада твиттердаги айрим мухлисларнинг фикрлари билан танишиб чиқамиз. 

- Серхио Рамос Лионель Месси ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди. Ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган ҳодиса содир бўлди. 

- Месси пенальти ишлади, Рамос эса гол урди. Тасаввур қилинг, бир неча йил олдин шу гапни кимдир сизга айтса, қай ҳолатга тушардингиз? 

- Месси 11 метрли жарима зарба ишлади ва Рамос ундан фойдаланиб, гол урди. 2012 йилда қайсидир футбол мухлиси шу ҳақда ўйлаганмикан? 

- Лео ўзи ишлаган пенальтини Рамосга берди.Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Жамоадошлар ва дўстлар бир куни азалий рақибга айланади ёки бунинг акси. Бир неча йил олдин Серхио Рамос ҳамда Месси бир жамоа шарафини ҳимоя қилади ва "Барселона" афсонаси ўзи ишлаган пенальтини "Реал" афсонасига беради, деб ўйлармидингиз? 

- Авваллари Рамос Мессига нисбатан жарима майдонида қўполлик ишлатарди ва Лео пенальти тепарди. Ҳозир улар бир жамоада ва айрим нарсалар ўзгарган. 

gettyimages-1398701511-2048x2048

Ўтган мавсумни бу икки футбол даҳоси бироз омадсиз ўтказди. Бири ўзидан кутилганчалик ўйин намойиш этмади ва кўп голлар урмади, бошқа бири эса тинимсиз жароҳатлар туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. Янги мавсумга тайёргарлик авжида! Ҳар иккиси машғулотларда аъло кайфиятда иштирок этмоқда. Пенальтику майли! Бу ҳолатни бироз бўрттириб юборгандирман. Бироқ янги мавсумда ПСЖ ЕЧЛни ютса ҳамда мазкур чемпионликда Месси ва Рамоснинг ҳиссаси юқори бўлса, бунга нима дейсиз, даҳшат-а? 

Катта эҳтимол билан бу икки юлдуз Франция гранди сафида яна бир мавсум биргаликда тўп тепади. Роналду ва унинг жамоаси ПСЖнинг йўлидан чиқиб қолса, Лео ва Рамос унга қарши ҳаракат қилади. Керак бўлса, бир-бирини ёнини олади ва ғалаба қозонишса, буни биргаликда нишонлайди. Яна Альба, Бускетс, Пике, аниқроқ қилиб айтганда, "Барселона" парижликларга рақиб бўлса ҳам катта эҳтимол билан шу ҳодиса содир бўлади. 

FBL-FRA-LIGUE1-STRASBOURG-PSG

Ўтган мавсумда нега бу гапларни айтмадим. Ахир, улар бирга майдонда ҳаракат қилдику, дейдиганлар ҳам топилади. Шунчаки, азалий душманлар энди тил топиша бошлади. Кўрамиз ва кузатамиз. Тўғри, Франция чемпионати бироз эътибордан четда, лекин Месси, Неймар, Мбаппе, Рамос, Вератти, Доннарумма каби юлдузлар борлиги учун ҳам бу клуб ўйинларини кузатаверамиз. Бунга мажбур қилувчи персоналар ва ҳолатлар мавжуд. 



                                                                                                                               Худайқулов Карим мақоласи 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
16/07/2022 11:26
Krishni ham olsaydi. Messi. Krish bir jomoaga uynasa boshqachada