Бу иш “Барса”нинг қўлидан келмайди!

Ла Лига президенти Хавьер Тебас “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Барселона”га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- “Барселона” молиявий назорат ва футболчининг нархи туфайли Холандни ўз сафига қўшиб ололмайди. Кўп нарса бўлиши мумкин, лекин Мино Райола футболчини қимматга сотадиган агент. Унинг мижозлари жуда қиммат туради, - деди Хавьер Тебас.

Бугунги кунда норвегиялик тўпурарнинг трансфер суммаси 150 миллион атрофида баҳоланмоқда. Аслида шартномадаги банд бўйича футболчини 75 миллион еврога харид қилиш мумкин.

Бироқ, трансфер амалга ошиши учун унинг агенти Райолага 40-50 миллион, отасига 20 миллион евро миқлорида бонус ажратиш шарти бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!