Бу Исраэль Адесанья учун фаолиятидаги биринчиси бўлди
Перт шаҳрида (Австралия) бўлиб ўтган "UFC 305" турнири якунланди. Унинг асосий тўқнашувида жанубий африкалик Дрикус Дю Плесси ва Янги Зеландия вакили Исраэль Адесанья тўқнаш келди. Ўрта вазн тоифасида чемпионлик камари учун кечган баҳс тўртинчи раундда дю Плессининг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Адесанья учун бу мағлубият фаолиятидаги тўртинчи ва қаторасига иккинчиси бўлди. Исраельни ҳозирча биргина жангчи сабмишшин орқали таслим қилди. Бундай мағлубият Адесанянинг фаолиятидаги биринчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, тўртинчи раундда Дрикус Адесаньяни сабмишшин орқали енгди ҳамда камарини ўзида сақлаб қолди.
Фикрлар