Бу жамоада Шомуродовга ўрин йўқ!
Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси – IFFHS 2021 йил якунлари бўйича Осиё футбол конфедерацияси рамзий терма жамоасини тузиб чиқда.
Қизиғи, қитъанинг энг зўр футболчилари қаторига 2021 йил давомида «Женоа» ва «Рома»да муваффақиятли ҳаракат қилган Элдор Шомуродовга жой топилмади. Халқаро ташкилотнинг бу қарорини Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралашини муваффақиятсиз якунлагани билан изоҳлаш мумкин.
Демак Осиё қитъасининг рамзий терма жамоаси билан танишамиз.
Дарвозабон: Мэтью Райан (Австралия/ «Арсенал» / «Реал Сосьедад»)
Ҳимоячилар: Такэхиро Томиясу (Япония/ «Болонья» / «Арсенал»), Хоссейн Канаанизадеган (Эрон/ «Персеполис» / «Ал-Аҳли»), Абдул Карим Ҳасан (Қатар/ «Ас-Садд»), Яссир Аш-Шаҳроний (Саудия Арабистони/ «Ал-Ҳилол»).
Ярим ҳимоячилар: Такэфуса Кубо (Япония/ «Реал» / «Хетафе»), Юя Осако (Япония/«Виссел Кобе»), У Лэй (Хитой/ «Эспаньол»).
Ҳужумчилар: Али Мабхут (Бирлашган Араб Амирликлари/ «Ал-Жазира»), Сардор Азмун (Эрон / «Зенит»), Сон Хин-Мин (Жанубий Корея/ «Тоттенхэм»).
Моуриньо туфайли ичкиликдан воз кечдим
“Рома” ҳимоячиси Рик Карсдорп жамоани Жозе Моуриньо қабул қилиб олгани унинг футболга бўлган муносабатини ўзгартирганини тан олди.
- Моуриньо мени яхши футболчи бўлишимга ҳисса қўшяпти. Авваллари мен ичкилик ичиш ва кўчада беҳуда вақт ўтказишни хуш кўрардим. Ҳозир буларнинг барчасига чек қўйдим. Мен аслида “Рома”га жиддий лойиҳаларда қатнашиш учун келганман, лекин анча вақт ҳеч нарсага эриша олмай юрдим.
Жароҳатим туфайли узоқ вақт давомида ўзимни кўрсата олмадим. Одамлар мендан бу даражани ушлаб тура олишим ва яна юқори спорт формасига чиқишим ҳақида сўрай бошлашди. Нидерландияга ижарага жўнатилганимдан кейин муваффақиятга эришишни қасд қилиб ортга қайтдим. Бу фойда берди ва мен Моуриньо бошқараётган “Рома”нинг асосий таркибига кирдим, - деди Рик Карсдорп.
Рик Карсдорп жорий мавсумда римликлар сафида барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушди ва жамоадошларига бешта голли пас берди. Нидерландиялик футболчи 2017 йилда “Фейеноорд”дан 16 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.
“Рома”нинг нишонини “Барса” уриб кетмоқчи
“Аякс”да ҳар йили бир неча истеъдодли футболчилар порлайди ва уларни Европанинг гранд клублари талаб кетади.
Марокашлик ҳимоячи Нуссер Мазрауи айни пайтда бир неча клуб нишонида турибди. Бу футболчининг “Аякс” билан шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етиши унинг бозорини қайтаниб юборди.
“Рома” анчадан бери Мазрауини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўляпти. Лекин бу осон бўлмайдиган кўринади.
Моуриньо нишонидаги ўйинчига “Барселона” ва “Наполи” каби қудратли клублар оғиз сола бошлади. Трансфер суммаси 18 миллион еврога баҳоланаётган футболчини эркин агент сифатида бепул қўлга киритиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз?
Мазрауи жорий мавсумда “Аякс” таркибига 21 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва учта ассист қайд этди.
Фикрлар