Бу жамоани олти киши бошқаришга тайёр

Антонио Конте тез орада “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти италиялик мутахассисни жамоани юқори ўринлар ва совринлар учун курашадиган даражада олиб чиқиш учун олиб келган эди.

Бироқ, Контенинг иш услуби Англия футболига тўғри келмади. Аксарият футболчилар бу мураббий қўл остида тўп тепишни истамаяпти.

Конте мавсум қизиган паллада ишидан озод этилиши мумкин. Шу ҳолат юзага келса, жамоани ёзгача ёрдамчи мураббийлардан бири Райан Мейсон бошқариб туради.

“Тоттенхэм” ёзда олти мураббийдан бирини танлаши керак. The Guardian  нашрининг маълум қилишича, бу рўйхатга Рубен Аморим (“Спортинг”), Венсан Компани (“Бёрнли”), Маурисио Почеттино (ишсиз), Томас Тухель (ишсиз), Луис Энрике (ишсиз)  ва Роберто де Дзерби (“Брайтон”) киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!