Бу мамлакат терма жамоасида полициячилар ҳам ўйнайди

Брунейнинг энг кучли клуби - "Дули Пенгиран Муда Махкота" (ДПММ) ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бахтияр Дуйшобеков Бруней терма жамоасида кимлар ўйнашини айтиб ўтди.

-Россия нашрларида футбол Бруней терма жамоаси ўйинчилари учун ягона касб эмаслиги ҳақида ўқидим. Бу чиндан ҳам ҳақиқат. Биз футболчилар билан ўзаро мулоқот қиламиз. Брунейдаги футболчиларнинг тахминан ярми учун иш ёки таълим биринчи ўринда, футбол эса иккинчи ўринда. Аммо шунга қарамасдан улар ўзларини профессионал футболчилар деб ҳисоблашади. Бизнингча, профессионалнинг асосий иши футбол бўлиши керак, аммо бу ерда тушунчалар бироз бошқача. Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам. Талабалар дарслар ёки имтиҳонлар туфайли машғулотларни ўтказиб юборишлари мумкин. Бу биз учун ғалати, лекин улар ўқиш муҳимроқ деб ҳисоблайдилар.

- Жамоадошларингиз нима қилишади?
- Турли соҳаларда ишлашади. Кимдир офис ходими, яна кимдир IT-мутахассиси. Орамизда полиция ходимлари ҳам бор.

Манба: www.championat.com

Маълумот учун, Бруней терма жамоаси бугун меҳмонда Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!