Бу Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ЕЧЛ ўйини эди
ПСЖ ЕЧЛдаги ўз юришини ярим финалга келиб тўхтатди. "Боруссия"га қарши ўйинда парижликлар ҳеч нима қила олмади ва мағлубиятга учради. "Парк де Пренс"даги жавоб беллашуви эса Килиан Мбаппе учун катта эҳтимол билан сўнггиси ҳисобаланади.
Ушбу мавсум турнирда 8 та голи билан пешқадамлар қаторида бўлиб турган ҳужумчи ёзда Парижни тарк этади, яъни унинг шартнома муддати ўз ниҳоясига етди ва футболчи янги битим имзоламасликка қарор қилган. Агарда сўнгги дақиқаларда ҳеч нима ўзгармаса, Килианнинг ПСЖдаги саёҳати тугади.
Мбаппе "Реал" билан деярли оғзаки келишувга эришиб бўлган. У сўнгги мавсуми бўлгани учун жамоаси билан Чемпионлар лигасини қўлга киритишни жуда ҳам хоҳлаганди, лекин бу чемпионатда фақат унинг истакларига қараб иш тутилмайди. 25 ёшли страйкер ана энди бемалол Мадрид томони билан музокараларни бошласа ҳам бўлади.
Маълумот учун, Мбаппе 2017 йилда "Монако"дан сотиб олиш шарти билан ижарага олинган. Бир йилдан кейин клуб 180 миллион еврони қўшниларига ўтказиб берган.
Фикрлар