Бу ўйинчининг жароҳати жонга тегди, ўрнига бошқасини оламиз!
Daily Mail нашрининг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти кейинги пайтда жароҳатларга мойил бўлиб қолган Рис Жеймс ўрнига бошқа ўйинчини олиб келишга қарор қилди.
Англиялик ҳимоячи “Борнмут”га қарши учрашувда яна шикастланиб, сафдан чиқди. Шундан сўнг, клуб мутасаддилари унинг ўрнига “Селтик”да ўйнаётган Хорватия терма жамоаси аъзоси Йосип Юрановични таклиф қилиш устида иш бошлади.
Рис Жеймс аввалги жароҳати туфайли Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборганди. Тузалиб сафга қайтиши билан яна жамоага ёрдам беролмайдиган аҳволга тушиб қолди.
Юрановичнинг трансфери 8 миллион еврога баҳоланаётгани “аристократлар”га бу масала тезроқ ёпиш имконини беради.
Фикрлар