Бу қизиқ. Фернандо Торрес "Атлетико" сафида илк совринини қўлга киритди
Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Фернандо Торрес қадрдон жамоаси билан илк марта бош совринга эга чиқди.
Қайд этиш лозимки, фаолиятининг тўққиз йилини “матрасчилар” сафида ўтказган 34 ёшли ҳужумчи учун кечаги Европа лигасидаги ғолиблик ушбу жамоа сафида қўлга киритилган илк чемпионлик бўлди.
Маълумот учун, Торрес фаолияти давомида “Атлетико” сафида жами 344та ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 116та гол киритишга муваффақ бўлган.
Фикрлар