Бу супертрансфердан кейин МЮни енгиб бўлмайди

“Манчестер Юнайтед” жамоа таркибини кескин кучайтириш мақсадида иккита супертрансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу йилги ёзги трансферлардаги ҳаракати учун жиддий танқидларга дучёр бўлган манчестерликлар энди “Боруссия” юлдузлари – Жейдон Санчо ва Эрлинг Холандни олиб келиш бўйича ишлайди.

“Манчестер Юнайтед” Эрлинг Холандни 2022 йилда харид қилмоқчи. Чунки икки йилдан сўнг, Холандни 68 миллион фунтга олиш мумкинлиги белгиланган банддан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

Унгача, Сульшер жамоаси бу йил бошланган ишни охирига етказиб, Жейдон Санчонинг  трансферини якунлаб қўймоқчи. “Боруссия” вакиллари бир неча ой давом этган музокараларда Санчони қўйиб юбормади ва бу трансфер масаласи келаси йили ёзда ҳал этилишини билдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)