Бу трансфер “Рома”га катталик қилади
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто анчадан бери “Фейеноорд” марказий ҳимоячиси Маркос Сенесини Римга олиб келиш бўйича иш олиб бормоқда.
25 ёшли аргентиналик ўйинчининг истеъдоди Жозе Моуриньонинг эътиборидан четда қолгани йўқ.
“Фейеноорд” бу трансфердан пул ишлаб қолмоқчи. Роттердамликлар ўз етачисини 15 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Улар бу футболчини уч йил муқаддам 7 миллион еврога трансфер қилган эди.
Сенеси ўтган мавсумда 50 та учрашувда иштирок этиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар