Бу хабар ёлғон! "Челси"га "Барса" футболчиси қизиқ эмас

"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг хизматига қизиқиш билдирмаган, дея ёзмоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг ёзишича, лондонликлар нидерландиялик футболчи учун 33 миллион евро таклиф қилинганлиги ёлғон хабар. "Барса" ҳавбек борасида бирорта расмий таклиф олмаган. 

"Челси" қишки трансфер вақтида ҳимоячи харид қилишни режалаштиряпти.

Маълумот учун, 24 ёшли Де Йонг жорий мавсум 16та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 2та голга ассистентлик қилган. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!