Бу юлдуз ҳеч кимга керакмас!

“Манчестер Юнайтед” анчадан бери бразилиялик таянч ярим ҳимоячи Каземиродан қутилишга ҳаракат қилмоқда.

32 ёшли футболчи манчестерликларнинг энг омадсиз харидларидан ҳисобланади. “Юнайтед” икки йил муқаддам Каземирони “Реал”дан 70 миллион евродан қимматроқ нархга олиб келганди.

Клубга қимматга тушган ва катта маош оладиган юлдузнинг ўйин сифати, жисомний ҳолати инглиз футболига мос тушмаяпти.

The United Stand нашрининг ёзишича, клуб мутасаддилари Каземиронинг ўрнига ўйинчи қидиришда давом этмоқда. Бироқ бразилиялик ярим ҳимоячига бирорта талабгор чиққани йўқ.

Ёзнинг бошида Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бўлганди, лекин иш аниқ таклиф ва музокараларгача етиб бормади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!