Бу юлдузга Саудия ёқмади. У яна Европага қайтиши мумкин

Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клуби ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсонга "Аякс" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, агар "Ал-Иттифоқ" 33 ёшли футболчини сотишга рози бўлса, Амстердам клуби ярим ҳимоячини январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Хендерсон Саудия Арабистонидаги яшаш шароитидан норози экани ҳақида хабар берган эди. Футболчига кўчадаги ҳаво ҳароратининг юқори намлиги, шунингдек, "Ал-Иттифоқ" ўйинларига ташриф буюрувчиларнинг камлиги ёқмаяпти.

Жорий мавсумда Хендерсон барча мусобақаларда 19 та ўйинда қатнашиб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 7,5 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!