Буффон катта довондан ўтди

42 ёшли дарвозабон Жанлуижи Буффон “Ювентус”нинг “Кротоне”га қарши ўтказган учрашувида майдонга тушиб, А Сериянинг тарихий рекордини ўрнатди.

Дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири ҳисобланган Буффон Италия чемпионатининг юқори дивизионида 650 учрашув ўтказган биринчи ва ягона футболчига айланди.

Шу куни туринликлар таркибида майдонга тушган 10 нафар футболчидан еттитаси Буффон фаолиятини бошлаган пайтда ҳали дунёга келмаган эди. Италиялик дарвозабон илк учрашувини 1995 йилнинг ноябрь ойида ўтказган.

Буффон фаолияти давомида жами 917 ўйин ўтказиб, 766 та гол ўтказиб юборган. У 410 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!