Буффон кетар чоғида А Серияда рекорд ўрнатди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон А Серияда навбатдаги рекордини ўрнатди.

Гап шундаки, мавсум якунлангач “кекса синьора” сафидан кетадиган 40 ёшли посбон фаолияти давомида 9-марта Скудеттони боши узра кўтарадиган бўлди. Буффон бу борада Виржинио Розетти, Жованни Феррари ва Жузеппе Фуриноларнинг ўрнатган рекордини йўққа чиқарди. Таъкидлаш лозимки, ушбу футболчилар фаолияти давомида 8 мартадан А Серия чемпионлигини қўлга киритишган.

Эслатиб ўтамиз, Буффон асли фаолияти давомида 11 марта Италия чемпионлигига сазовор бўлган. Бироқ, келишилган ўйинларда айбланган “Ювентус” 2005 ҳамда 2006 йиллардаги чемпионликдан махрум этилган эди.