Буффон Кьезани Италияга қайтармоқчи
Италия терма жамоаси собиқ дарвозабони Жанлужи Буффон 2023 йилдан бери Италия миллий терма жамоаси делегацияси раҳбари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Буффон "Ливерпуль"нинг 28 ёшли ҳужумчиси Федерико Кьезани миллий жамоа сафига қайтариш учун ҳаракат қилмоқда.
"Football24" нашри берган маълумотларига кўра, Кьеза бир неча бор Италия терма жамоасига чақирувни рад этган, ҳужумчи янги бош мураббий Женнаро Гаттузо қўл остида ҳали миллий жамоа сафида ўйнамаган. Жанлуижи Италия Федерикони кутаётганини, терма жамоа барча энг яхши футболчиларни тўплаш зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатига йўлланма учун плей-офф ўйинида Италия 2026 йил март ойида Шимолий Ирландияга қарши майдонга тушади. Ғалаба қозонса, Уэльс - Босния ва Герцеговина жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Агар бу учрашувда ҳам ғолиб чиқса, Мундиал йўлланмасини қўлга киритади.



Фикрлар