Буффон ПСЖ билан икки йиллик шартнома имзолашга яқин турибди

Яқиндагина “Ювентус”ни тарк этган тажрибали дарвозабон Жанлуижжи Буффон ҳамда Франциянинг ПСЖ клуби вакиллари ўзаро музокараларнинг навбатдаги босқичига ўтишди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли футболчиннг агенти Сильвано Мартин ҳамда бошқа вакиллари кеча Париж шаҳрига етиб келишган. Маълумотларга кўра томонлар ўзаро келишувга эришишган ва Буффон яқин вақтлар ичида ПСЖ билан 2 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон “Ювентус” сафидаги 17 йиллик фаолиятидан сўнг ўтган ҳафта жамоани тарк этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар