Буффон ва Де Росси Евро-2020 да иштирок этиши мумкин

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Скуадро Адзурра”нинг фахрийлари - Жанлуижи Буффон ва Даниэле Де Россини Евро-2020 финал босқичига олиб бормоқчи.

“Мен Буффон ва Де Росси учун хайрлашув учрашувини ташкил этиш бўйича Италия футбол федерацияси президенти билан келишувга эришдим. Агар буни ташкил эта олсак, ажойиб иш бўлар эди. Бу ўйин Европа чемпионатида содир бўлиши мумкинми? Кўрамиз”, - дейди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, 41 ёшли Буффон 2018 йилнинг мартидан буён терма жамоага чақирилмаяпти. 36 ёшли Де Росси эса 2017 йилнинг ноябридан буён “Скаудро Адзурро” либосида ўйнагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!