Буффоннинг агенти:
Ads

Италиялик афсонавий дарвозабон  Жанлуижи Буффоннинг агенти Сильвано Мартино мижозининг "Порту"га ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Биз “Порту”нинг қизиқишларидан хабардормиз, аммо ҳозирча бу борада аниқ бир нарса йўқ. Буффон яна бир мавсум футбол ўйнамоқчи, “Порту” эса унга ёқади. Бу Европанинг энг номдор жамоаларидан бири. Лекин, Жанлуижи биринчи навбатда оиласи билан яшашни ўйлайди. У ўзининг келажак фаолияти борасида яқин 10 кун ичида қарор қабул қилади”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Буффоннинг сўнгги жамоаси ПСЖ бўлган эди. У парижликлар сафини шартномаси якунлангач эркин агент сифатида тарк этди.