Бугун 6 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

  • 05.04.2026 01:02
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари бўлиб ўтяпти.  Бугун ҳам чорак финал баҳслари давом этади.

Кун давомида 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши белгиланган.

Жуфтликлар билан танишинг:

-48 кг: Сабина Бобоқулова - Аигерим Саттибаева (Қозоғистон) 09:45;

-57 кг: Нигина Ўктамова - Чинг-Ю Яо (Хитой Тайпейи) 10:15;

-85 кг: Жасурбек Йўлдошев - Муҳаммадазиз Закиров (Қирғизистон) 11:30;

-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов - Атаи Дамир (Қирғизистон) 14:00;

-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Эрассил Жакпеков (Қозоғистон) 15:30;

-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Энкисанаа Гантулга (Мўғулистон) 16:15;

Баҳслар Тошкент вақти билан биринчи дастур 09:00 да ва иккинчиси 14:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!