Бугун Анталияда Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтади
"Пахтакор" "Қайрат"га қарши Марказий Осиё дербисида иштирок этади.
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби навбатдаги назорат учрашувида майдонга чиқади. Рақиб анчагина жиддий. Бу мавсумда Европа Чемпионлар лигаси мусобақасида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган "Қайрат" бугун "шерлар"га қарши баҳс олиб боради. Бу икки жамоанинг ўзаро сўнгги 5та учрашувига назар ташлайдиган бўлсак, устунлик "Пахтакор" томонида бўлиб турибди. 4 ғалаба ва 1 мағлубият. Охирги учрашув 2023 йилда бўлиб ўтган ва унда "шерлар" минимал ҳисобда ғалаба қозонган эди. 
Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.
Фикрлар