
Бугун АПЛда Лондон дербиси ёхуд "Тоттенхэм" ўз майдонида "Челси"ни синовдан ўтказади
Бугун Англия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган марказий баҳс Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида кечади. Бугун мухлислар “Тоттенхэм” ва “Челси” ўртасидаги Лондон дербисига гувоҳ бўлишлари мумкин.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- Агар бугун “шпорлар” “аристократлар” устидан ғалаба қозонишса, у ҳолда 1987 йилдан буён илк бор “Челси” устидан қаторасига 2та ўйинда ғалаба қозонишган бўлишади.
- “Тоттенхэм” бу мавсум чемпионатда жамғарган очколарининг фақатгина 22 фоизини ўз майдонида қўлга киритган. Бу эса ҳозирча АПЛдаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
- “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Дели Алли “Челси” қарши ўтказилган сўнгги 4та баҳсда 5та гол уришга эришган.
- АПЛга асос солинган вақтдан буён “Челси” “Тоттенхэм”га қарши баҳсларнинг нақд 21тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.
- Маурицио Сарри бошчилигидаги “Челси” ҳозирча премьер-лигада мағлубият нималигини билмай келмоқда.
"Тоттенхэм" – "Челси"
Стадион: "Уэмбли" (Лондон)
Бошланиш вақти: 22:30
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон
Тахминий таркиблар:
"Тоттенхэм": Лльорис – Орье, Фойт, Алдервейрелд, Дэвис – Сиссоко, Дайер – Эриксен, Алли, Моура – Кейн.
"Челси": Кепа – Аспиликуэта, Рюдигер, Луис, Алонсо – Жоржиньо, Канте, Баркли – Азар, Виллиан, Мората.
Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.
Фикрлар