Бугун АПЛда марказий баҳс:
Ads

Бугун Англия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтади. Аниқроғи, “Ливерпуль” Лондонда “Челси” меҳмони бўлади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

“Ливерпуль” кетма-кет 4та ўйиндан буён “Челси”ни мағлуб эта олмаяпти.

“Челси” ўз майдонида ўтган сўнгги 6та ўйиндан 4тасида ғалаба қозонган, қолган 2тасида эса дуранг ўйнаган.

Ўтган мавсум “Челси” ўз майдонида “Ливерпул”ни 1: ҳисобида енган бўлса, сафарда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги 9та расмий ўйинидан 6тасида дуранг натижа қайд этилган.

Бундан тўрт кун олдин “Челси” Англия лига кубогида “Ливерпул”ни мусобақадан чиқариб юборган эди.

"Челси" – "Ливерпуль"

Стадион: "Стэмфорд Бридж" (Лондон, Англия)

Бошланиш вақти: 21:30

Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем)

"Челси": Кепа – Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луис, Алонсо, Канте, Ковачич, Жоржиньо, Виллиан, Азар, Жиру.

"Ливерпуль": Алиссон – Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Милнер, Вейналдум, Кейта, Салах, Фирмино, Мане.