Бугун "Барселона" "Камп Ноу"да сўнгги ўйинини ўтказади!

Бугун "Барселона" жамоаси Ла Лигада 37-тур доирасида "Мальорка"га қарши ўйин ўтказади. Баҳс Каталониядаги "Камп Ноу" ўйингоҳида бўлиб ўтади ва 22:00 да старт олади. 

Аҳамиятлиси, бу "Камп Ноу"даги сўнгги ўйин бўлади. Шундан сўнг аренада таъмирлаш ишлари бошланади. Унгача "Барселона" ҳамшаҳри "Эспаньол" ўйингоҳидан фойдаланиб туради. 

Хабарларга кўра, "Камп Ноу" 2024 йил ноябрь ойида фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!