Бугун "Бунёдкор" назорат ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, айни панларда терма жамоалар саралаш баҳсларида иштирок этмоқда. Шу боис ички чемпионатда танаффус юзага келган.

Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Бунёдкор" жамоаси бугун назорат учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "қалдирғочлар"га «Андижон» рақиблик қилади. Ўйин «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Учрашув 17:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!