Бугун дзюдо бўйича ЖЧнинг сўнгги куни

Бугун Озарбайжон пойтахтида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида аралаш жамоавий беллашувларга гувоҳ бўламиз. 

Шахсий биринчиликлар давомида жамоавий йўналишга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва унда терма жамоамиз иккинчи даврадан баҳсларга киришади. Дзюдочиларимизнинг бу босқичдаги рақиби Голландия терма жамоаси бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида икки Корея мамлакатлари бирлашган ҳолда иштирок этадиган бўлишди. Терма жамоамиз ушбу минтақа дзюдочилари билан бир гуруҳдан жой олишган ва катта эҳтимолда чорак финалдаги рақибимиз кореяликлар бўлиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!