Бугун Европа Лигаси чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади

Бугун Европа Лигаси доирасида чорак финалнинг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. Кун дастуридан ўрин олган барча ўйинларда интрига сақланиб турибди. 

Загребдан минимал ҳисобда қайтган "Вильярреал" жавоб учрашувида "Динамо"нинг босимига қарши туришга ҳаракат қилади. 

"Манчестер Юнайтед" Испания жанубидан ишончли ҳисобдаги ғалаба билан қайтган. Жавоб учрашувида "Гранада" 2 та тўплик фарқни йўққа чиқариши талаб этилади. 

"Аякс" ўз уйида арзимаган дақиқалар ичида ғалабани бой бериб қўйди. Римдаги "Олимпико" стадионида ушбу босқичнинг энг катта қарама-қаршилиги бўлиб ўтиши кутиляпти. 

Микель Артетанинг "Арсенал"и қанчалик урунмасин, Прагада "Славия"ни енга олмади. "Эмирейтс"да барчаси ҳал бўлади. 

Барча беллашувлар Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар