Бугун Европа Лигасида финалчилар аниқланади

Бугун Европа Лигаси ярим финал жавоб баҳслари бўлиб ўтади. Биринчи ўйинларда турлича ҳисоблар қайд этилгани боис бизни икки хил беллашув кутиб турибди. 

"Рома" деярли умидсиз равишда "Манчестер Юнайтед"ни меҳмон қилади. Илк қарама-қаршиликда манчестерликлар 6:2 ҳисобида зафар қучганди. 

Иккинчи жуфтликда интрига тўлиқлигича сақланиб турибди. "Арсенал" биринчи ўйиндаги 1:2 ҳисобидаги мағлубият учун "Вильярреал"дан ўз уйида ўч олиши мумкин. 

Иккала беллашув ҳам Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!