Бугун футбол: "Пахтакор" - "Насаф"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади. Чемпионат доирасида мазкур клублар ўзаро 44 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 25 беллашувда зафар қучишган, 9 ўйинда "Насаф" ғолиб чиққан.

10 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 66 гол уриб, дарвозасидан 38 тўп олиб чиққан. Охирги йилларда  ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги кескин аҳамият касб этмоқда.

Шу сабабли бизни яна бир қизиқарли ўйин кутиб турибди десак адашмаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!