Бугун ҳамюртларимиз 5 та спорт турида медаллар учун баҳсларга киришади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун вакилларимиз енгил атлетика, пара енгил атлетика, спорт курашлари, қиличбозлик ва гандбол баҳсларида иштирок этишади.

Спортчиларимиз бугунга қадар жами 79 та (25 та олтин, 29 та кумуш 25 та бронза) медал жамғариб умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб туришибди.

Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!