Бугун Кристиан Вьерининг рекорди такрорланиши мумкин
Ads

Италиянинг "Женоа" клуби форварди Кшиштоф Пентек бугун афсонавий Кристиан Вьеранинг рекордини такрорлаши мумкин.

Бунинг учун польшалик футболчи бугун А Сериянинг 8-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Парма”га қарши баҳсда ҳам гол уриши керак. Шундагина у А Серия стартида кетма-кет 7та ўйиннинг ҳар бирида гол уришга эришган иккинчи футболчига айланади. Таъкидлаш керакки, бундан аввал бундай натижага фақатгина 2002/03 йилги мавсумда Вьера эришган эди ҳолос.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум А Серияда жами 6та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол этишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Пентекка Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.