Бугун Машарипов ва Шукуров ўйнаётган клублар финал йўлланмаси учун кураш олиб боради

Бугун БАА президенти кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

Биринчи беллашувда Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби "Банияс"га қарши майдонга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30 да старт олиши режалаштирилган.

Шунингдек, бугун яна бир ҳамюртимиз жамоаси билан финал чиптаси учун кураш олиб боради. Бизнинг вақт билан 21:30 да бошланадиган учрашувда Отабек Шукуров ўйнайдиган "Шаржа" Дубайнинг "Ал-Наср" клубини меҳмон қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)