Бугун Мирзаҳалилов, Абдураимов, Турсунов ва бошқа боксчиларимиз медаллар учун иштирокини бошлайди. Жанглар рўйҳати билан танишинг
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Кечаги кун беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз Абдумалик Халаков ва Саиджамшид Жафаров ғалабани қўлга киритган эди. Бугун чорак финал жанглари бўлиб ўтади. Жуфтликлар билан танишинг:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Моуса Ҳасим (Ироқ)
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Муҳаммад Уддин (Ҳиндистон)
-64 кг: Элнур Абдураимов - Султан Муҳаммад (Афғонистон)
-91 кг: Санжар Турсунов - Абдул Қодир (Афғонистон)
-49 кг: Гуласал Султоналиева - Расмика Илангаратҳа (Ҳиндистон)
-51 кг: Турсуной Рахимова - Назим Кизайбай (Қозоғистонлик)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Кешани Кастуриараччи (Шри-Ланка)
- 60 кг: Райҳона Қодирова - Симранжит Баат (Ҳиндистон)
Жанглар Тошкент вақти билан соат 19:00'дан AIBA'нинг You Tube канали орқали транслация қилинади.
Фикрлар