Бугун Наманганда "йил ўйини" ва Абрамов қадрдон клубига қарши

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тур ўйинлари старт олади.

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлса, Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ўзида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Икки беллашув ҳам Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Маълумот учун, "лочинлар" 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 3-ўриндаги "шерлар" ҳисобида 31 очко мажуд. "Бунёдкор" эса 17 очко билан 10-ўринни банд этиб турибди. Сўнгги ўриндаги "Динамо" бор йўғи 7 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
28/08/2022 05:26
Пахтакордан фақат ғалаба кутамиз. Олға шерлар!