Бугун Нодирбек Абдусатторов умумий рейтингда яна ТОП-10ликка қайтиши мумкин!
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ФИДЕ Жаҳон кубогида 18,4 очко йўқотди ва рейтингда анча пастлади. "London Chess Classic турниридаги кетма-кет 6 ғалабадан сўнг рейтинггини 19.8’га яхшилади ва бугунги баҳсда ҳам ғалаба қозонса, топ-10га кириб олади.
Маълумот ўрнида, Нодирбек бугун жаҳоннинг олтинчи шахматчиси Алиреза Фироузжа (2762)га қарши баҳс олиб боради.
Алиреза Фирузжа (2762) — Эронда туғилиб, ҳозир Францияда яшаётган, дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири. У Мадридда ўтган жаҳон тожи учун номзодлар турнири(2022) иштирокчиси ва замонавий шахматнинг асосий юлдузларидан бири ҳисобланади.
Жуда ёшлигидан истеъдоди билан ажралиб турган Фирузжа 17 ёшигача:
— икки карра Эрон чемпиони,
— Чесс960 бўйича Европа чемпиони бўлишга улгурган.
У айниқса рапид ва блитс йўналишларида ниҳоятда кучли. 2019 йил Москва шаҳрида ўтган жаҳон рапид чемпионатида Магнус Карлсендан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.
Фирузжа 2021 йилда 2800 рейтинг тўсиғини забт этиб, тарихдаги энг ёш 2800+ даражасига етган шахматчи бўлган.



Фикрлар