Бугун ОЧЛ ва ОФК Кубогига қуръа ташланади

CHERY AUTO

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК кубогининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Tecno

ОФК кубоги қуръа маросими соат 11:30 да старт олса, "ОЧЛ-2021"га қуръа ташлаш маросими соат 13:30 да бошланади.

Бу йил қитъа миқёсидаги халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини “Пахтакор” (Тошкент), AГМК (Олмалиқ) ва “Насаф” (Қарши) клублари ҳимоя қилиш имкониятига эга. 

“Пахтакор” тўғридан-тўғри қитъа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан мусобақага қўшилса, олмалиқликлар плей-оффда ўз омадини синаб кўради. AГМКнинг плей-оффдаги натижасидан келиб чиққан ҳолда, “Насаф” ОФК кубогида қатнашиши мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!