Бугун ЎФАда ҳисобот-сайлов конференцияси эмас, ижроқўм азолари йиғилиши бўлади, У ёпиқ тарзда ўтказилади

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ижроқўм азолари йиғилиши ўтказилади. 

SPORTS.uz сайти ходими ЎФА матбуот хизматига боғланиб, ушбу жараён борасида маълумот олди. ЎФА матбуот котиби Ёқубжон Бобожоновнинг маълум қилишича, бугунги ижроқўм азолари йиғилишига журналистлар таклиф этилмаган. Шу боис йиғилиш ёпиқ тарзда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, бугун ЎФА биринчи вице-президентлигига Равшан Эрматовнинг тайинланиши кутилмоқда. У кеча ўз аризасига кўра лавозимни тарк этган Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Zafar.fanat.dinamo
14/06/2019 14:22
Ассалому алйкум хурматли сайт ходимлари ва мехмонлари мен хозиргина руйхатдан утдим бугун бизнинг футболда катта узгаришлар булади. Ким сайланса хам инсофли иймонли одам сайлансин. Эшитишимча уфа призидентиям узгарар екан админлар бу хакда хабарлариз борми?