Бугун ОФК Ижроқўмининг йиғилиши Тошкентдаги “International” меҳмонхонасида бўлиб ўтади
Шу муносабат билан 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари, хусусан ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ҳамда Бош котиб Дато Виндсор Жон бошчилигидаги делегация аъзолари пойтахтимизга ташриф буюришгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун пойтахтимиз ўзбек футболи тарихида биринчи маротаба бундай тадбирга мезбонлик қилмоқда. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб бериши шубҳасиз.
 
ОФК Ижроқўмининг йиғилиши Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида бугун соат 15:00 да бошланади.