Бугун ОКМК, "Насаф" ва "Навбаҳор" ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди

Бугун учта клубимиз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги юришини бошлайди. 

Олмалиқнинг ОКМК жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олиши режалаштирилган. 

Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоаси Қаршининг "Насаф" клубини меҳмон қилади. Бу беллашув ҳам 21:00да старт олади. 

Яна бир баҳс "Қирол Фаҳд" стадионида ўтказилади. Унда "Ал-Ҳилол" ва "Навбаҳор" жамоалари куч синашади. Ушбу ўйин 23:00да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!