Бугун Олмалиқда наманганликлар мезбонлик қилади ёхуд "Навбаҳор" АГМК билан ўйинга кўплаб мухлислари билан келмоқда
Бугун Суперлига 13-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ва “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти томонидан жамоа мухлислари учун кўплаб қулай шарт - шароитлар яратиб берилмоқда. Зеро, футбол ишқибозлар учун ўйналади.
Маълумки, "Навбаҳор" жамоаси Суперлига 13-туридан ўрин олган баҳсда АГМК меҳмони бўлади. Наманган вилояти ҳокими ташаббуси билан “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти мазкур учрашувга жамоа мухлисларини Олмалиқ шаҳрига бориб – келиш учун клуб раҳбарияти томонидан бепул автомашиналар ажратилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
АГМК – “Навбаҳор” баҳси бугун соат 20:00да старт олади.
Фикрлар