Бугун Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи президенти 90 ёшга тўлди!

Бугун Ўзбекистон ва собиқ иттифоқдаги энг яхши, нуфузли жисмоний тарбия ва спорт ташкилотчиларидан бири – Эльмар Аминовнинг юбилейи!

У 1932 йил 23 январда Қўқон (Фарғона вилояти) шаҳрида туғилган. Ёшлигида футбол ва баскетбол билан шуғулланган. Шунингдек, Аминов Лесгафт номидаги Ленинград жисмоний тарбия институти битирувчи ҳисобланади. 

1958 йилда Э.Аминов 27 Ўзбекистон ССР футбол федерациясининг биринчи раиси этиб сайланган ва мазкур лавозимда 27 йил давомида ишлаган. 

Кўп ўтмай, 1959 йилнинг охирида у 1960 йилдан олий лигада ўйнай бошлаган “Пахтакор” футбол жамоасига раҳбар этиб тайинланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!