Бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади

Бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Жараён 18:00 дан бошлаб “Спорт” телеканали орқали жонли эфирга олиб чиқилади. Бу борада ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар беряпти.

Таъкидлаш жоизки, мусобақа гуруҳ босқичида 32 та жамоа ўзаро саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган 30 та клуб билан танишинг:

кубок2

Қолган жамоалар мусобақага саралаш ўйинлари орқали қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, қуръа олдидан клублар саватларга ажратилмайди ва барча жамоа тенг ҳуқуқли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубогининг 2022 йилги соҳиби Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!