Бугун Ўзбекистон кубогида чорак финал учрашувлари давом эттирилади

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Кубоги чорак финалдан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Бугун ҳам ушбу босқичдан ўрин олган яна икки учрашув ўтказилади. Уларнинг бирига Андижон, иккинчиси Олмалиқ мезбонлик қилади.

"Андижон" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилса, АГМК Олмалиқда "Машъал" билан беллашади.

Қуйида ушбу беллашувларнинг бошланиш вақтлари ва ҳакамлари билан танишишингиз мумкин:

18:00. “АНДИЖОН” – “БУНЁДКОР”

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов

 

20:00. АГМК – “МАШЪАЛ”

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Авазбек Абдуллаев, Султонмурод Абдураҳмонов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!