Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига расман бош мураббий тайинланади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Сречко Катанец айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди.
Бугун словениялик мутахассис Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, анжуман ЎФА мажлислар залида соат 15:00 да бошланади.
Фикрлар