Бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси янги клубида дебют қилиши мумкин!

Бугун Малайзия чемпионати 2024 йилги мавсуми старт олади. Қишда "Селангор" жамоаси аъзосига айланган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов бугун янги жамоаси дебют қилиши мумкин. "Қизил девлар" бугун чемпионатнинг илк турида "Дорул Такзим" билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Эшмуродов ушбу жамоа билан уч йиллик шартнома тузган эди. Таъкидлаш жоизки, ушбу клуб келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!