Бугун Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги назорат баҳсини ўтказади

Хабарингиз бор, айни дамда Ўзбекистон Миллий Терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Йиғин давомида вакилларимиз бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиши режалаштирилган эди, бироқ Австралия билан бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик ўйини айрим сабабларга кўра бекор қилинди.

Бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022-йилда Қатар майдонларида ўтказиладиган Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик йўлида Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсини ўтказади. Учрашув 30 дақиқалик 3 та таймдан иборат шаклда ўтказилади. Куни кеча Таиланд термаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказди ва томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этишди. Демак таиландликлар 2 кунда 2-назорат баҳсини ўтказишади.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Omonov Hakimjon
30/05/2021 19:21
Kim boladi aytivorsin
Omonov Hakimjon
30/05/2021 19:20
Efir biladimi oyin