Бугун Ўзбекистон – Ироқ учрашуви чипталари сотувга чиқарилади. Нарх қанча?

29 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Ироқ вакилларига қарши майдонга тушади.

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш ҳамда мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ушбу ўйин чипталари Iticket.uz расмий кассалари ва онлайн платформасида сотувга чиқарилади.

Чипталар нархи 20-25 минг сўмни ташкил этади. CИП секторлар учун нарх 50 минг сўм қилиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” стадионида ташкил этиладиган мазкур ўртоқлик учрашуви соат 18.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
28/03/2021 00:09
Тошкентга ҳам мухлислар катта футболларни соғинган. Менимча стадионга анча кўп ишқибозлар тўпланар. Қизиқ бутун дунё Англя, Испаня, Италия, Франсия, Германия ва бошқалар муҳлислари ҳам бизнинг Водийлик ва Тошкентлик, умуман бутун Ўзбекистонлик муҳлисларга ҳавас қилса керак. Булар мазза қилиб Стадиондан уйинни томоша қилияпти деб.
Abbos Axmedov
27/03/2021 17:11
Тошкенда текинга стадионга фудбол кўргани келмайдию термамизни ўртоқли ўйинига келишадими темболи пулга белет олиб
&
Турсун Ғани
28/03/2021 00:12
Адашаяпсиз келишади, ҳатто олибсотарлар қулидан бўлса ҳам чиптани олиб киришади. Масалан мен Бухородан ушбу ўйин учун бораман.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
27/03/2021 13:46
Намангандаги уйинга кирган мухлислани сони 25 000 дан куп эди. Лекин 20 000 деб курсатишди. Хоким бува 5 000 одамни пулини харом лукма килиб олволди.
27/03/2021 15:45
Assalomu alaykum, o'zbek muxlislari uchun Iroq o'yini muhimmi? Uchrashuv ko'plab muxlislarga ega bo'ladimi?
&
Feruzbek02
27/03/2021 13:23
Studentlarga tekin bolarkanmi
&
Турсун Ғани
28/03/2021 00:20
Мен талаба бўлган вақтимда ОЧЛ йоки МТЖ ни ўйинларида фан кулбга аъзо эдим ва текинга кирар эдим. Қўшимчасига байроқ шарф ва футболкалар ҳам беришарди мазза қилиб футбол томоша қиларим. Фан кулуб билан бақар чақир қилиб шерлар айтиб дўмбиралар чалиб уйнаб футол курардик.